***
Эшик қўнғироғи жиринглаб, остонада Сабура турарди.
Фотима қизни бағрига босган кўйи: "Яхшимисан, аканг яхшими"-деб сўрашди.Бу орада мактабдан келган қизларига кийимларини илиб қўйишларини тайинлади. Сабура холасига қараб унинг янаям озиб кетганини пайқади. Оёқларига домда турса ҳам қалин махси кийиб олибди. Катта қизи қозон тепасига бориб:" Ойи, яна гўштсиз шўрвами?! "-деди норози оҳангда. Фотима бобиллаб кетди:" Йўқ, илигимни солиб қайнатиб қўйганман! Қаердан оламан сенга гўштни "
Қизи индамай бурнини тортиб бошқа хонага ўтиб кетди. Бирпас стулда бошини чангаллаб ўтирган Фотима Сабурага қараб: " Хуллас, бу ўтиришда иш битмайди, бозор қиламиз. Мен Қўйлиқ тарафлардан улгуржи савдога ҳўл мева олиб келаман. Сен ўзимизнинг трасса , Ғазалкентга кетаверишда йўл четида савдо қиласан. Янги йил олди мандарин, олма, анор сотамиз. Кўпчилик тоғга дам олгани ўтади. Машинанинг кети узилмайди биласан. Агар яхши даромад топсак, сенга қишки усти-бош олиб бераман. Шу ҳафта иш бошлаймиз. Мен ишимдан бўшай олмайман. Маошим оз бўлса ҳам боғча пули нон-пон дегандай.
Сабура бу янгиликдан эсанкираб тили айланмай қолди. Шунда ҳам базўр:
"Мактабим..."-деди
Маҳбуба Баҳодир қизи
Давоми бор...
Реакция илҳом беради. Босиб ўтинг
😊
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi