View in Telegram
*** Мирислом шофёрга жавоб бериб юбориб, ўзининг уловига ўтирди.Кўнгли кенгликларни истаб, Чирчиқ дарёси бўйида машинадан тушди. Кеч кузнинг шамоли этини жунжиктирсада қияликдан эҳтиёткорлик билан сув бўйига тушди. У ўзини доим занжирбанддай ҳис қилади. Ҳар қадамида аёлига ҳисоб беришдан гоҳида чарчайди. Мана тўнғичи йигирма бир ёшга тўлди, ҳадемай тўй. Ўғли тоғаларига ўхшаб эрта оила қуряпти. Бу ҳам Шоҳистанинг "план" и асосида. Шоҳиста билан илк марта тилла дўконида учрашишган. Онаси мучал ёшига етган невараси учун тилла зирак оламан, деб Мирисломни ҳам етаклаб олди. Олой бозорининг қатор тилла расталари бўларди у пайтларда. Сотувчи қиз пишиққина экан пули етмаса ҳам қўлига зиракни тутқазиб: "Ҳалол одамга ўхшайсизлар, эрта -индин қолган пулни ташлаб кетарсиз"-деди. Мирислом пулни олиб келганда қиз иссиққина кофе билан сийлади. Бирпасда танишиб олишди, тенгдош эканлар.Дўкон ўзиники экан. Мирисломку йигирма саккизга кириб қўли калталик туфайли ҳали боши иккита бўлмади. Бу қиз нега ёлғиз экан. Айтишича, укаларининг иккитадан фарзанди бор экан. Хуллас, тақдир экан тўй бўлиб ўтди. Шу кундан буён бирор марта пулдан бошқа мавзуда суҳбат қурганларини эслолмайди. Аммо тан олиш керак, аёлининг саъй -ҳаракатлари билан ҳозир шаҳардаги манаман деган бойларнинг бири. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily