***
Фотима ишдан чиқиб, озиқ -овқат дўконига кирди.Мўлжалида олиниши керак нарса қолиб, умуман, бошқа нарсаларни харид қилганига ўз -ўзини койиб борарди, ахир шу мандаринни ўрнига икки килограмм майда гуруч олса рўзғорга ҳарна эди, эй ахмоқ, кофе ичишни ким қўйипти сенга, уйда ёғ йўғида. Шунда ҳаммасидан чарчаганини ҳис қилди. Йўқ, бу бойваччалар берган арзимас маош билан кун кўриб бўлмайди, бошқа иш қилиши керак, бошқа иш.
Уйга келиб ҳам шу хаёллари уни тарк этмади.Қизлари мактабдан келмапти,кичигини ҳам боғчадан олиш керак. Юрак тафтини босиш учун битта мандарин арчиб бир бўлагини оғзига солди, кейин бирдан миясига келган фикрдан кўнгли ёришиб кетди. Мана буни ғоя деса бўлади.
Гўё хаёллари тутқич бермай қочиб кетадигандек, сумкасидан апил-тапил телефонини олди. Телефон узоқ чақиргандан сўнг нариги тарафдан овоз келди чоғи, Фотима шоша- пиша:
"Сабура, уйдамисан, меникига тез кел, иш бор, йўлкирангни бераман, тезлаш, айтганча, Дилнурани ҳам боғчадан ол, "-деб телефонни ўчирди.
Бир зум хаёлларига эрк берди. У, албатта, бой бўлиб кетади. Уни қиз туғдинг деган баҳона билан ташлаб кетган эрига ҳали кимлигини кўрсатиб қўяди. Аслида эри билан муносабатлари бошдан яхши бўлмаган. Унинг севган қизи укасига эмикдош бўлгани боис олиб бермай, шу Фотимага уйлантиришган экан.
Давоми бор
Реакция -битмас туганмас илҳом
Босиб ўтинг
😊
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi