View in Telegram
Болаликка қайтиб...         Болаликни умрнинг энг беғубор фаслига қиёслайдилар. Инсон ёши улғайиши баробарида болалик ҳам узоқлашаётгандек туюлади-ю, аммо хотиралар қатидаги энг ширин энтикиш билан намоён бўлади.     Бугун шуни англадимки, ҳали ҳам болаликка бир зум қайтишга имконимиз бор экан. Қандай дейсизми? Жигарлар  жамулжамликда бир кунгина   дастурхон атрофига тўпланиш-у, тонготар суҳбатлар сизни яна ўша олис болаликка чорлайди. Гарчи каттамиз элликдан ошган бўлишимизга қарамай,бир -биримизга гал бермай битта воқени кулиб, бирга эслаб яна хулосани онамдан эшитиш учун боқишимизнинг ўзида болалик суратини кўрдим. Воқеаларни образли ифодалашда Жаҳонгир акамга етадигани йўқ.Акам: "Жавоҳир акам болалигимизда саъва боқарди.Юқори синф ўқувчиси бўлган акам биринчи сменада ўқисалар,мен иккинчи сменага дарсга бораман.Агар тўрга саъва тушгани ҳақидаги хабарни етказсам биламанки қуруқ қўймайди.Узоқдан синфдошлари билан кўрсам ҳам югуриб: "Саъва тушди!" деб,суюнчига ошиқаман.Бир куни синфдош қизлар билан гаплашиб турганларида югуриб бордим шекилли,уйга келиб:"Жаҳонгир,энди саъва тушса ўнг қўлингни кўтаргин, агар тушмаган бўлса чап қўлингни кўтаргин дегандилар",-деб ҳикоясини тамомлаши билан гуррос куламиз. Болаликда бир биримиздан "Тетрес",  " Денди"  каби ўйинчоқни, ҳатто телевизорни қизғонган жигарлар бугун қандай бир -биримизнинг кўнглимизни олишга интиламиз.   Раҳматли отам оилада тўнғичи бўлганлари боисми ака-укалари,ягона сингилларига суянчиқ, ҳақиқий елкадош эдилар.Гарчи кичик бўлса ҳам сингилларини сизлаб чақирардилар.Ака -укаларимиздаги бу оқибат онажоним ўгитлари-ю отажоним  яратган ибрат мактабининг намунаси эканига аминман. Ҳамма- ҳаммаси учун,беминнат хизмат-у, чексиз меҳр учун ташаккур,бахтимга бор бўлинг отамдан ёдгорларим...   Маҳбуба Баҳодир қизи. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily