View in Telegram
Байрам шукуҳи    Нодира кўзини очар-очмас онасининг укасига шекилли:"Опангни тургиз, иш кўп", деган овозини эшитсада, жим ётаверди.Ўйлади "Ҳа, бугун иш кўп, норин қилишимиз керак, тандирда сомса, пишириқлар, уфф,  яна бу байраммиш".Аста ўрнидан туриб,   ҳали тонг ёришмаганини, аммо онаси ўчоқбошида аллақачон ўчоққа ўт қалаб, хамир юқи қўлларини юваётганини кўрди. Куни бўйи она -бола ошхонадан чиқмадилар.Дадаси телевизор қаршисида кабобга гўшт майдалар, акаси кабобга кўмир топиб келиш учун кетган, укаси эса дадасининг атрофида " Қачон пишади? "-деб, ғингширди.Пичоқ олгани уйга кирган Нодира бир зум телевизорга тикилиб қолди.Унда байрам шукуҳи тасвирланган хиёбонлар, шўх -шодон ёшларни кўриб: "Шаҳарликларга мазада, бизга ўхшаб, байрам куни меҳмон кутиб, иш билан овора бўлишмайди, "-деб ўйлади.Онасининг"Қизим, тезроқ олиб кел, "-деган овозидан ўзига келди. Кечга бориб, амакилари, аммалар-ю, холалари бирров байрам билан табриклаб келишди.Тўкин дастурхон атрофида самимий тилаклар билдиришди.Ҳаммадан ҳам кичкинтой укаси маза қилди, Қорбобо ҳақидаги шеърини қайта -қайта айтиб ширинликлар олди.Кейин ўзлари ҳам байрам билан қутлаш учун бувисиникига отланишди.      Янги йил кетидан янги йил келди.Нодира турмуш   қуриб ,эри билан шаҳарда яшай бошлади.Турмуш қурганининг учинчи йили иккинчи фарзандига ҳомиладорлиги, ой-куни яқинлиги боис янги йилни шаҳарда кутиб оладиган бўлишди, аксига олиб турмуш ўртоғи ҳам тунги навбатчиликда экан.Эрта тонгдан туриб жим-жит уй, бурчакда безатилган арчага қараб ҳаммаси жуда оддий туюлди, музлаткични очди .Ҳамма нарса кеча бозордан олиб келинган, байрам тортию, ҳатто норингача, стол безатай деса ҳали эрта.      Тушга яқин ўғлини етаклаб хиёбонга борди, негадир кун совуқлигигами, ёки одамлар бегоналигигами ҳеч кўнгли исимадию,  Қорбобо билан суратга тушиб дарров уйга қайтишди.      Кеч соат 12га бонг урганида, ўғилчаси пишиллаб ухлаб ётар ўзи эса тўкин, аммо бефайз дастурхон бошида,  негадир ўксиб бир зумгина қишлоғида, яқинлари бағрида бўлиб қолишни истаб хаёл суриб ўтирарди. Маҳбуба Баҳодир қизи https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily