View in Telegram
Дўстлик соғинчи Наргиза учун бу ўқув йили ҳар доимгидан ўзгача! Педогогика олийгоҳини битириб, ниҳоят она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси сифатида иш бошлайди. Буни қарангки, ёш бўлишига қарамай унга 5-синф ўқувчиларига синф раҳбарлик ҳам юклатилди. Аввалига масъулиятдан чўчиб турган бўлса, кейин ҳавас ва меҳр билан тикилган жажжи болажонларни кўриб бироз ўзига ишончи ортди. Болалар билан тезда тил топишиб кетди.Фақат энг қийини уларни янги жой, яъни парталарга мос ҳолатда жойлаштириш бўлди.Насиба билан Мадина исмли дугоналар ростмана дод солиб йиғлаб, ажралмай бирга ўтиришга эришишди.Болаларнинг айтишича, улар биринчи синфдан буён бир партада ўтиришар ва битта маҳаллада яшар эканлар.Бу қизалоқларга тикилиб ёшликдаги синфдош дугонаси Зебони эслаб кетди. Иншо ёзсалар Наргиза ҳаммадан биринчи якунлар,аммо то Зебо ёзиб тугатмагунча топширмай турарди,балки ёрдам керак бўлиб қолар, деб.Дугонаси ўзи пастгина бўйли бўлса ҳам чаққон эди.Жисмоний тарбия дарсида стадион бўйлаб югуришда Наргиза доим охирида қолиб кетарди, буни сезган дугонаси ҳам қадамини секинлатиб уни ҳижолатдан қутқарарди. Кейинчалик ҳам бу икки дугона ота уйида кўришиб қолсалар бир зумгина болага айлангандай бўлардилар. Қўнғироқ чалинди. Наргиза ўқувчилар билан хайрлашиб нарсаларини йиғиштиришга тушди ва беихтиёр яна икки дугона Насиба ва Мадинага қаради.Насиба дугонасига:"Сен кутиб тур ҳозир чиқаман "- деди-ю, Наргизага яқин келиб аста шивирлаб: "Мадина дарсда берган вазифангизни ёзмай расм чизиб ўтирди"-деб, то оғиз жуфтлаб улгурмасидан югуриб чиқиб кетди. Наргиза бир зум карахт бўлиб турди-да, наҳот энди мурғак қалбларда ҳам ҳақиқий дўстлик учун жой топилмаса деган ўйдан эзилди. Ҳолсизгина жойидан қўзғаларкан, эртага болалар билан, албатта, дўстлик ҳақида суҳбатлашишни кўнглига тугди. Маҳбуба Баҳодир қизи https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily