View in Telegram
Садоқатли дўстим Болалигимда,  дўстларингни санаб бер дейишса маҳалладаги таниган ,танимаган бир -иккита дугоналаримни исмини айтиб, бармоқ букардим. Ёшим улғайиб,  ҳақиқий дўст ҳар қандай ҳолатингни ийманмай айта оладиган, бор ҳасратинг-у қувончингни жон қулоғи билан тинглаб ўзингдан -да эрта чора излайдиган инсонлар эканлигини англадим. Шукурки, шундай дўстларим бор, булар  --жон жигарларим. Бугун ҳам устозим, ҳам маслаҳатгўйим , вақти келганда юпанчим, Феруза опа, сизга дил ёргим келди. Сиз 17 ёшингизда мактабда она тили ва адабиётдан дарс бердингиз ва илк ўқувчиларингиз ўзингиздан атиги 3 ёш кичик акам ва мен , уйда буюрган ишингизни қилмасак-да, мактабда дарсингиз сеҳриданми, устозлик мақомини англабми , сипо тортиб қолардик. Буни ҳар йиғилганимизда кулиб -кулиб эслаймиз. Аммо болалигимда(менимча ўсмирлигимгача) ,, Агар айтган ишларимни бажарсанг,сенга кечқурун эртак айтиб бераман" дердингиз. Бу  ўзингиз ижод қилиб айтадиган бир -бирига сира ўхшамас эртакларни эшитиш учун ҳамма ишни қойиллатишга тайёр эдим. Аммо энди тугатишни бошлаганингизда бажарган ишларимни пеш қилиб тўхтатмаслигингизни талаб қилардим , шунда сиз уддабуронлик билан,, Оқ рўмолни"айтишни бошлайсизу,( бу мен учун қўрқинчли бўлган эртак )қўрққанимни сездирмай ўзимни ухлаганга соламан. Ҳозир булар энг ширин хотирага айланган. Бир зум этагингиздан ажралмайдиган синглингиз тақдирни қарангки, сиз келин бўлиб тушган оилага набира келин бўлдим. Кейинчалик , ва (ҳозир ҳам)  сизга қўшни бўлиб бордим. Сиздан ҳаёт сабоқларини ўрганишда давом этдим. Мен ёшгина онага гўдакларим парваришида суянч бўлганингиз учунми фарзандларимнинг сизга меҳри   бўлакча. Талабаликнинг 3- босқичида ўзингиз ишлаган мактабга ишга олиб  бордингиз , мен эплолармиканман десам ҳар доимгидек: ,, Эплайсан, ўзим ёрдам бераман, "дедингиз. Сиз билан ишлаш ҳам завқли, ҳам енгил эди. Эсимда, ҳомиладорлик таътилидан чиқсам,  дарс соати йўқлигини айтиб бошқа анча олисдаги мактабга йўллашди. (у мактабга транспортда борилади) Яна жонимга оро кирдингиз: ,,Йўқ бунинг болалари ёш , менинг дарс соатларимни беринг", дея директорга илтимос қилдингиз, табиийки тажрибали устозни қўйиб юборишни хоҳламаган директорга :,,Ишонинг, бу зўр ўқитувчи бўлади " деб, ўзимни ҳам уни ҳам ишонтирдингиз. Шундай қилиб, 15 йил ишлаган мактабингиз, қадрдон коллективингиз билан хайрлашдингиз. Аммо биз учун битта қувонч бор эди, биз битта туманда , бир хил фандан дарс берамиз,  20 йилдан буён туман миқиёсида қандай юмуш, қандай тадбир бўлсин биргамиз. Биламан, кўпчиликнинг менга ҳаваси келади. Баъзан шундай ҳақиқий маънодаги дўстим борлигидан ўзимнинг ўзимга ҳавасим келади. Сизга бахтингизга кўз тегмасин, дейман! Менинг бахтимга узоқ умр кўринг, опажоним, садоқатли дўстим! Маҳбуба Баҳодир қизи https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily