View in Telegram
Forwarded from 📓Usmon Azim via @like
* * * “Мени ҳали эслаб юрасиз”, — деди бир аёл. “Йўқ, — деди у. — Сизни эслайдиганлар жуда кўп. Мен эса, ҳеч кими йўқ бир аёлни эслайман, Худо хохласа; ҳеч кими йўқ бир аёлни соғинаман, Худо хоҳласа”. Ташқарида — хазон ёғар. “Қайси йилнинг хазони? Бу суҳбат қаердан келди? Нега бунча ғуссали? Нега бирдан соғинч ўртади жонимни? Ҳеч кими қолмадимикан у аёлнинг? Бир ўзи юрганмикан дунёда тентираб? Излаб борсаммикан?..” Ташқарида — Хазон. Шамол. Куз ёмғири. Нималарни хоҳлаяпти Парвардигор? Йўл эса, унча олис эмас: ўттиз беш кузакдан ўтилса, бўлди. Усмон Азим https://t.center/usmon_azim
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily