View in Telegram
MUMTOZ SO'Z BAHSI (МАТНШУНОС ОЛИМ VАҲОБ РАҲМОН АКАДЕМИЯСИ)
Forwarded from
Muhabbat Tòxtasheva
ОҚЛИК Чорламанглар иссиқ уйга, юрагимга қор ёғсин, Қайнаётир бағрим э, воҳ, бўлдим-ку мен зор, ёғсин, Шивирлашиб қорпарчалар бўлиб бир гулдор ёғсин, Оқ дунёни бугун қийғоч кўзларимга тўлдирай, Кўкдан шодлик элаётган оқликлардан ўргилай. Айланайин кенгликлардан кўзларимга сиғмаган, Бу не сирки, ўтлиғ-ўтлиғ сўзларимга сиғмаган, Ким бор яна битта жони ўзларига сиғмаган, Олам бугун сафолию оқ ҳисларга бурканди, Менинг кўнглим тўкилмоқни оқликлардан ўрганди. Оқлик бўлса ортда қолган дардларимни эсларман, Ошиб ўтган тўзонлар-у гардларимни эсларман, Ўз-ўзимга берган олис шартларимни эсларман: “Бу саҳнда мен камолот ихтиёр қилмоқчиман”*, Сўз дайрида юрагимни устувор қилмоқчиман. Оқтовимнинг энгаклари – эртаклари қор бугун, Шу қўшиққа жўр бўлмасам юрагимга ор бугун, Куйлаб яшаш тақдиримга битган бўлса бор бугун, Теваракни ҳаяжону севгим билан йўғирай, Чексиз шодлик бағишлаган оқликлардан ўргилай. Муҳаббат ТЎХТАШЕВА (*Ушбу мисра Бедилдан олинди)
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start