View in Telegram
Муҳаммад Юсуфнинг "кичкина одам"га ҳамдардлик йўғрилган икки шеъри. Ўқиб кўринг, сиз Мўминжонни ҳам, Ёқуб чолни ҳам танийсиз... ЁҚУБ МЕРГАН Ёқуб чолга «Запорожец» беришмади, Аризалар ёзиб борса кӯришмади. Кӯргач эса кӯрмагандек елка кисиб, Кӯнишмади... Ёқуб чолнинг кӯкси тӯла орден эди, Қайга борса ӯрни тайин тӯрдан эди. Нима дейсиз — икки уруш кӯрган эди, Берлинда суратга тушган мерган эди. Биттагина оёғи ҳам толдан эди, Биттасини дӯхтир кесиб олган эди. Урушдан сӯнг шундай бӯлиб қолган эди, Гурс-гурс қилиб юришлари ёлғон эди! Бошлиқ чолга «Запорожец» бермади, Аризалар ёзиб борса кӯрмади. Кӯргач эса кӯрмагандек елка қисиб, Кӯнмади... Ёқуб чолнинг райсабесдан кӯнгли қолди, Ёқуб чолнинг бошлиқ-бездан кӯнгли қолди. Мендан, сиздан — ҳаммамиздан кӯнгли қолди, Машинасин бошқа олғир кимса олди. Энди ул зот ялло қилиб юраверар, Инвалиднинг машинасин сураверар. Уни кӯрсам чол эсимга келаверар, Ғилдираги юрагимни эзаверар... Ёқуб чолга беришмаган «Запорож»нинг! МЎМИНЖОН Мўмин сувчи Ғўзага сув тараб юрар, Иш пайти юракдан ишлаб, Яйраб юрар. Бўш пайти ғишт қуйишга ҳам, Яраб турар. Қиш пайтида шийпонга ҳам, Қараб турар... Мўмин деҳқон — Далададир куни билан, Ғўзасига Парвонадир куни бнлан. Офтоб таниш, Танададир куни билан... Шериклари Панададир куни билан. Шериклари — Пихин ёрган маст туялар. Шериклари — Хачирдан ҳам паст туялар. Мўминжондан кулишади; Содда одам!.. Мўминжонни қилишади аскиялар. Мўмин сувчи Бир кун оғриб қолди, товба, Қорнин ушлаб, Уйига йўл олди зўрға. Тут суяди, Тол суяди, Ер суяди, Хотинининг олдига етволди, зўрға... Мўмин деҳқон. Мўмин энди... ногирон чол. Кўзига тик қаролмайди Йўламатол Не бўлди, деб сўролмайди Йўламатол, Мўмин бутун Марҳаматга тирик савол! Мўмин энди ғўзага сув тарамайди, Иш пайти юракдан ишлаб яйрамайди. Бўш пайти ғишт қуйишга ҳам ярамайди, Қиш пайтида шийпонга ҳам қарамайди... Муҳаммад Юсуф #MuhammadYusufning70yilligi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily