👉
5 январь – Ўзбекистон халқ артисти, академик Юнус Ражабий таваллуд топган кун
Юнус Ражабий 1897 йил 5 январда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Юнус Ражабий юзлаб йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб келган халқ оғизаки ижоди намуналари, 1500 дан ортиқ ўзбек, тожик ва уйғур тилларидаги қўшиқ ва наволарни ноталар билан ифодалаш орқали сақлаб қолган.
Унинг ижодий чўққилари намуналарига симфоник оркестр учун "Сегоҳ", "Фарғона" куйлари, "Баҳор" ансамбли таркибидаги “Ўйин баёти”, "Пахта" рақс куйлари киради. Шу билан бирга, машҳур “Зайнаб ва Омон”, "Назира" опералари ҳам Юнус Ражабий иштирокида яратилган.
Шеърият соҳасида эса Ражабий Навоий, Бобур, Фурқат, Муқимий кабиларнинг ғазалларига куй басталаган.
✅ Jadid.uz’ga obuna bo‘ling