View in Telegram
👉 УМР СОАТЛАРИ “Чиқ-чиқ” дейди соат “11”га имо қилиб мўйлови билан, тўн бичади ҳар ким умрга ўз қаричи – ўйлови билан. Осмон эса юм-юмалоқ вақт, ҳар соати унинг – бир мучал – давра қуриб, йиллар бетоқат аждар, асов от бўлиб учар. Узун ташлаб қўяди бирдай вақт арқонни. Кимга бахт кулар – осмонлардан мулойим қордай ёғади оқ-оппоқ орзулар; кимга эса акси омаднинг, тун қоп-қора томчи туйилар, ҳар лаҳзаси гарчи ҳаётнинг олтин ёмби бўлиб қуйилар. Умр отлиғ бу калавани чувалатиб, мен-ку қанд ейман, кўксимдаги от аравани қуруқ олиб қочмаса, дейман. Кўз ёнади. Юрак қалқинган... Майли, менинг юким бўлсин зил, бахт келтирсин фақат халқимга эшик қоқиб турган Янги йил. Шуҳрат АЗИЗОВ Jadid.uz’ga obuna bo‘ling
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily