View in Telegram
#КEЛИН #МУАЛЛИФ_АЙДИН Машинасидан тушиб, орқа ўриндиқдан эгнига ўст кийимини олган Жасур, тезлаша бошлаган ёмғирга қараб жилмайиб қўйди. Сўнгра, дарвоза томон илдам қадамлар билан яқинлаша бошлади. Аммо, унда ҳам бироз олдин Ҳилолада кузатилган ҳолат рўй бердию, жойида таққа тўхтаб қолди, бир муддатга. Қиздек ортига қайтмай, кўзларида нафрат учқунлаб, қадамини янада тезлатди сўнг. *** -- Нега бу ерга келди? Қандай топди? Нима иши бор экан, уни ерда? Ёки, ажрашишда бирон бир муаммо бормикан? Икки ойдан сўнг маълум бўлмас,ҳар ҳолда... Юзсиз, аблаҳ. Тинчгина яшашга ҳам қўймайдими энди? Ҳилола, қизлар учун мўлжалланган хонага кириб олар экан, ҳаёлидан турфа хил ўйлар ўта бошлади. Асабийлашиб кетганимдан бармоғини тишлайвериб, қон талаш ҳам қилиб ташлади. Қалбида зиғирча ҳам, бир вақтлар туйган туйғуларни ҳис қилмади. Фақат, нафрат. Шу қадар ёмон кўрдике... У ҳеч қачон унутмайди, унга тегинган куни, маст эдим деб баҳона қилганини. Ҳеч қачон унутмайди. Оиласини камситиб ерга ўрганини. Айнан, у сабаб қишлоқда гап-сўзлардан бошини кўтара олмай қолди. Сал қолса, тажовузга ҳам учраши мумкин эди. Аллоҳ бир асради. Ота-онасини қаддини букиб қўйди. Улар қанчалик, кўнглини кўтаришга ҳаракат қилмасин, Ҳилола ҳам жуда яхши билар эди. Қийналишаéтганини...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily