View in Telegram
⃟⃖⃗
🦋
🅹🆄🅵🆃🅻🅸🅺🅻
🅰
︎🆁 🆄🅲🅷🆄🅽
💜
⃟⃖⃗
#КEЛИН #МУАЛЛИФ_АЙДИН *** Ҳилола учун Райҳон яхши ҳамроҳ, суянчиқ бўлиб қолганини қиз бугун янада кучлироқ англаб етди. Тўғри, дарс қизиқарли ўтди. Аммо, барибир ўзини яккаланиб қолгандек сезди, у. Аслида, ҳам Райҳондан бошқа ҳеч ким билан келишмас эди. -- Шошиб соябон олмабманку. Қайтиш маҳали етиб, гуруҳдошлари билан бирга ташқарига чиққан Ҳилола, майдалаб ёғаётган ёмғирга қараб ўзига-ўзи оҳиста пичирлади. Сумкасини боши ўзра пана қилиб кўтарган қиз, олдинга бир-икки қадам ташладию, жойида таққа тўхтади. Сал қолди, титроқ қўлларидан сумкаси тушиб, ерга қулашига. Яшин тезлигида, ортига угурилди. Тахминича, уни кутаётган инсон, ўзини кўрмаслиги учун. *** -- Қочоқ қиз. Жасур машинасини Ҳилолани ўқишига яқин жойга жойлар экан, эрталаб ўзидан қочиб қолгани ёдига тушиб кулиб қўйди. -- Майли, қаергача қоча олар экансан? Бузоқчани югургани самонхонагача. Ўзинг тумшуғимни тагидан чиқдинг. Энди, сени қўйиб йўборадиган аҳмоқ йўқ. Деди, соатига қараб қўйиб.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start