View in Telegram
#КEЛИН #МУАЛЛИФ_АЙДИН *** Бир ҳафта деярли бир хил ўтди. Жасур доимгидек, йўлим уша томонда деб, қизларни олиб бориб қўядиган одат чиқарганини айтмаса. Бундай ҳолат роса жаҳлини чиқарса ҳам, Райҳон судрайвериб, Ҳилолани ҳам ўргатди. Аммо, бир оғиз ҳам гап ола олмас эди, Жасур қиздан. Бироқ шуниси маълум эдики. Кундан-кун қарори қатъийлашиб борар эди. -- Ростдан бошим ёрилай деябди. Бора олмайман бугун. Одатий кунларни бирида, Райҳон ўрнидан ҳам тура олмай, кўрпасига ўранганча ўқишга бормаслигини маълум қилди. -- Қани кўрайчи. Деди, Ҳилола қизни тепасига бориб, пешонасига қўлини қўяр экан. -- Иссиғинг бор-ку. Кеча учталаб музқаймоқ ейишинг шартмиди, жинни? Қанча айтдима сенга. Бунча кўп емагин деб. -- Бир кун дарсга қатнашмасам ҳеч нима бўлмайдику, тўғрими? Бошим ёрилай деябди. Кўрпасига ўраниб кириб кетган қиз, ғингшиб қўйди. Ҳилола ҳам кечикмаслик тараддудига тушиб,кийиниб кўчага отланди. Ёзнинг илк ойи оҳирлаб қолган бўлса ҳам, бугун кун эрталабдан булутли. Ёмғирни иси келиб турар эди. Ҳар кунгиданда эртароқ чиққан қиз, Жасурни йўлда учратиб қолмаслиги учун қадамини тезлатди. Райҳон ёнида бўлганда ҳам майли эди. Бир ўзи асло, уни машинасига чиқмайди. *** -- Нега чиқишмаябди. Доимги вақтда тайёр бўлиб, қўшнисини дарвозани пойлаб ўтирган йигит, бугун кутган инсони чаққонлик қилганини билмас, ўзи ҳам борган сари ишига кеч қолар эди. Davomi 21;00 ⃟⃖⃗🦋 🅹🆄🅵🆃🅻🅸🅺🅻🅰︎🆁 🆄🅲🅷🆄🅽 💜⃟⃖⃗ @islom_qizlari kanalida boʻling
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily