View in Telegram
Сизга Шам ёнди. Кўнглимдай ёришди ҳужрам. Туйнукдай тешилди зулматнинг кўкси. Мен сизни ёғдули туманлар ичра Қидирдим, сасингиз чиқмади — йўқсиз. Бунчалар зулматга мойилсиз? Сизга Мен оппоқ тонгларни қоралаб кутдим. Қаранг, нур, қоронғу дунёни қўзғаб Менинг ҳам ингичка соямни ютди. Оҳ, кўҳна ўтмишни ўтказганман ғаш. Қоп-қора кунлардан вужудим зада. Ахир юрагимга яқин бу оташ. Мен шамга қоришиб кетдим лаҳзада. Кўнглимга кўланка бўлолмайди ғов. Сизнинг йўлингизни ёритгум аё. Илло, энди менинг бу бошим олов. Илло, менинг бошим сиз учун маёқ. Сиз ҳамон жимдирсиз. Зулумот — совуқ. Йўқ, асло чекинманг, узлатга ғариб. Сиз учун кўксимга тўлдириб ҳовур, Ёниб бораяпман ичингиз сари. Ислом Али https://t.center/IslomAli_shoir
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily