Г У Р К И Р А Б Г У Л Л А Г А Н Б А Ҳ О Р И С Т О Н И М
Сен менинг жонимсан, ғурурим, шоним, Қучоқлаб бағримга маҳкам босганим. Бахтиёрлик билан ўтар ҳар оним, Гуркираб гуллаган Ўзбекистоним.
Жаҳон узра тили янграб турганим, Байроғи ҳилпираб, само қучганим. Йўллари чароғон, нурли бўстоним, Гуркираб гуллаган баҳористоним.
Озод бўлганингда кемтик дил тўлди, Дунёда борлигинг намоён бўлди. Энди барча элда бўлган достоним, Гуркираб гуллаган чин гулистоним.
Бошига кўтарар ҳар қиз, ҳар ўғил, Мадҳингни куйлагай ҳар бир ёниқ дил. Ҳатто қишлоқлари шаҳаристоним, Гуркираб гуллаган Ўзбекистоним.
Ҳосилга, олтинга кон, бойлиги бисёр, Эй, халқи соддадил, меҳнаткаш диёр. Минг тасаддуқ бўлсин сенга жон, таним, Гуркираб гуллаган баҳористоним.
Келажагинг буюк, қадаминг қутлуғ, Авлод орзулари улуғдан улуғ. Дунёга муждалар элтган карвоним, Гуркираб гуллаган шаҳаристоним.
Ўхшаши ҳеч йўқ, гулқўрғонлар бор, Гулқўрғонлар ичра Қумқўрғон ҳам бор. Энг баланд қўрғоним, ЖАСУР сарбоним, Гуркираб гуллаган чин гулистоним.
✍️ Жуманазар Аноров
https://t.center/Surxonadabiyoti