Қафасга қамалган тулпор😂
Маҳдига аккумляторли мошинча олгандик,
бошида қизиқди, кейин овозидан қўрқиб бошлади. Шифоньер тепасига олиб қўйганмиз, сал катта бўлса ҳайдайди, насиб!
Тахминан 3-4-синф эдим. Ҳар ёзги таътилни Навоий шаҳарда ўтказардим.
Тоғамнинг кафеси бор эди, у ерда худди шунақа 2 та машина билан бир батутим бўларди.
Машинада “катайса” қилиш
минг сўм эди, батутда эса 10 дақиқа сакраш минг сўм. Муштдайгина бўлиб, кунига 30-40 минг савдо қилардим.
Иш ҳақим - кунлик минг сўм. Бибимнинг уйида яшаб, сандиғининг тагига иш ҳақларимни тийинлаб йиғардим. Пулимга
“Бетмен”, “Ниндзя черепашки”, “Наруто” дискини, қиммат эртак китоблар, энциклопедиялар сотиб олардим, мактабга кийим қилардим, эҳҳе...
Тоғам талтайиб кетмасин деб кунлик минг сўмдан берарди, лекин
ҳар ой сўнггида қўлимга яна 50 минг, 100 минг сўм тутиб юборарди.
Мошинчани олдимда, ўша кунларни эсладим. Роса қизиқардим.
Ҳар янги йил марказдаги арча ёнида бўларди бундан, миниб расм тушардик, ўзимда бўлишини доим орзу қилганман...
@Ijoddardi