Азоблаш хизматига мен асос солганимни билармидингиз?!
2013 йил. Дадам ҳарбийдан нафақага чиқиб, Россияга ишлагани кетганди.
Биз ҳали ёшмиз, “одноклассники” жуда оммалашганди ўшанда. Дадам, Украинада ўқийдиган аммамнинг ўғиллари ва бошқа четда ишлайдиган қариндошлар билан шу платформада гаплашардик...
Кимга, нимани исботламоқчи бўлганман, билмадимкуя,
“одно”даги эски профилимни тиклаганимдан бери ўзимни ўзим тинмай сўкиб юрибман. Негааа бундай қилган эканман а?! :)
Актёр-санъаткорларга
мен шоирман, шеъримни юборсам қўшиқ қиласизми, дейишга нима бор?! Тағин Тошкент шевада, “ў”ни “6”, “ш”ни “w” деб ёзиб
😁
Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ,
кўринг, фақат йиғламанг, 14-15 ёшли Абдулазизнинг ёзишмалари булар
😂
P.s. Ҳа, болалигимизда чет элда ўқийдиган, ишлайдиган, яшайдиган қариндошларимиз кўп бўларди. Энди эса, ўзимиз ўша “қариндош”миз...
P.s. Яхшиям булар уйланганимдан кейин чиқди. Йўқса, хотинсиз қолиб кетармидим😂
@Ijoddardi