View in Telegram
Қалбан “Регистон”ликман... Университетда 2-курс эдим. “Регистон” ўқув маркази иншолар танлови ташкил қилди. Ўшанда “Отамдан қолган далалар”ни филологча нигоҳ билан қайта ўқиб, таъсиридаги ўйларга қоришиб юрганим учун шартта у китоб ҳақида биннарса ёзиб топширдим. Жавоблар чиқди, иккинчи ўринни олибман. Планшет совға қилишди. Бу ёзган ижодий иши билан доим мақтов ёрлиғи, стакан, коса, чойнак-пиёла олиб юрган қишлоқи талаба йигитнинг илк марта бундай тақдирланиши эди... Кейин марказ раҳбари Аваз ака билан танишдим, ёнига чақиртириб, rgn.uz сайтида таълимга оид жиддий мақолалар билан чиқиш қилишимни сўради, албатта, яхшигина ҳақ эвазига. Жон деб қабул қилгандим! “Ёшлар овози” газетасида 0.25 ставкада ишлайдиган, 700-800 минг сўм маош оладиган бола учун бу жуда зўр имконият эди. Камига онлайн ишлардим, ҳар ой сўнггида нақд ойлигимни олгани Аваз аканинг ёнига борардим, бўлди. Янги ғоялар, топшириқлар бериб юборардилар ҳар сафар... Онлайнми, офлайнми, фарқи йўқ, бу жамоада озми-кўпми фаолият юритганимдан, расмий сайтида мен ёзган мақолалар энг кўп ўқилган материаллардан бири сифатида турганидан ҳамиша фахрланаман! Кеча ўқув марказ 10 ёшга тўлибди. Аваз ака тадбирга таклиф қилгандилар, бир қадам узоқдаман деб узримни сўрадим. Тошкентда бўлсам, албатта борардим! Фильм тайёрлашибди. Аёлим билан кўнглимиз ҳапқириб, йиғлаб кўрдик тўғриси. У кишиям курсдоши билан оила қурган эканлар, билмагандим, янга ўқитасизми деб сўраганларида албатта дея ваъдасининг устидан чиққанлиги, кўрган қийинчиликлари, елкама-елка келишаётгани ва айни дамдаги муваффақиятлари бошқача мотивация берди бизга... Ўқув марказининг ўзидан ўзи қурилиб қолмагани, ортида жуда катта тарих ва машаққат борлигини билардим, лекин бунчалик даражада деб тасаввур қилмаганман очиғи. Ҳалолингиз бўлсин, ака! Тузган жамоангиз, қўл остингиздагиларни ишчи, ходим деб эмас, балки шогирд, “жангчи” деб аташингиз, муомала ва муносабатингизга тан берганман. “Регистон”нинг келажаги порлоқ бўлсин, юзингиз ҳамиша ёруғ бўлаверсин, энг олий мақсадингизга энг қисқа фурсатда эришинг илоҳим. Зеро, жамоа зўр, мақсад аниқ, барча ресурслар ҳозир, пойдевор эса мустаҳкам! Регистонликларга байрам муборак, қаерда бўлмайлик, қанча пайт бирга ишламайлик, барибир ҳаммамиз қалбан регистонликмиз! Тўғриси, кўплаб хусусий ва давлат ташкилотларида ишладим, лекин “Регистон”нинг ҳаётимда бошқача ўрни бор, яхши хотираларим кўп у билан. Ҳамма-ҳаммаси учун ташаккур! P.s. Фильмни, албатта, кўринг, хоҳ иш, хоҳ ўқиш бўлсин, келажагингизни “Регистон”га бемалол ишониб топшираверинг, у бунга арзийди! @Ijoddardi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily