View in Telegram
Abdulaziz Ahmad | Blog
Video message
Аям Туркияга келган пайти дам олсин, чарчоқлари чиқсин, уйга хотиржам қайтсин деб ният қилгандим. Эплолмадим... Қишлоқда яшаш қийин, айниқса, Ўзбекистонда. Меҳнатига яраша ҳақ олиш, яшаш имконсиз. Бир нарсалар олиб бераман деб кўз остимга олиб, пул тўплаб юргандим. Лекин... Аямлар келишидан 2-3 кун олдин навбат-навбат ҳаммамиз касал бўлдик, йиғганларимизни дўхтирларга элтиб бердик, боримизга дори-дармон қилдик ва ҳоказо... Хуллас, аям кўйлак, оёқ кийим у ёқда турсин, битта пайпоқ ҳам ололмасдан, 40 кг богажини китобларга тўлдириб қайтиб кетди. Ўзи тўлиб-тошиб келганди, зиғир мой, мева-чевадан тортиб, қовунгача бор эди сумкасида. Қўлимизга дадам берган пулни берди қийналиб қолма деб. Эҳ... Муҳими сизларни кўрдим, набирам дийдорига тўйдим, бўлди, нарса учун келганим йўқ дейди яна. Уйга қайтиб, савдода ўтирибди мана, ёғингарчилик бошланган, олдимиз қиш... Аям 40 дан ўтди, дадам 50 дан. Қачон катта ўғли Туркиядан, кичиги Хитойдан қайтади, қачон уларни бахтли қиламиз, бу ҳаётдан олиб чиқиб кетамиз уларни, ўз муаммоларимизга ўралашиб қолмаяпмизми деб кўп ўйлайман... Ахир уларнинг ҳам ҳаққи борку яхши яшашга, ахир умр бир марта берилади, бундай ўтиб кетиш адолатдан эмаску! Ая, яна озгина сабр қилинг, дада, белизга қувват бўламиз ҳали, оёқлариз оғрийди, ҳар ой кредитларимиз стрессга солади сизларни, сезиб турамиз ҳаммасини. Бу постни денгиз соҳилидаги уйимизда, бахтли оила даврасида ўқиб эслаймиз ҳали, сиқилишга ҳеч қандай сабаб бўлмайди, насиб! Ая, байрамингиз билан, халқаро қишлоқ аёллари куни муборак бўлсин, сиз энг яхши онасиз, ҳали оғриган оёғизга малҳам бўламиз, умуман совуқ ўтказмайдиган қалин кийимлар, бежирим этиклар олиб берамиз сизларга. Эй Худо, ўзинг йўлимизни оч, бизга мададкор бўлгин! @Ijoddardi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily