View in Telegram
Дунё кезиш яхши, онанг билан бўлса, янаям яхши! Шу пайтгача қайси ресторанда ўтирсак ё бирор ерга саёҳат қилсак, қанийди шу жойларни ота-онам ҳам кўрса, манов мевалар ва таомларга уларнинг ҳам оғзи тегса деган ўй бўларди миямнинг бир четида... Маҳдику, шунақа хурсанд, умуман бегона қилмади. Бувилари билан маза қилиб ўйнаяпти, ҳар хил қилиқлар қиляпти уларга, ҳаммамизнинг кўзимиз қувнаб ўтирибди... Кеча Ситора ва Маҳдини олиб кўчага чиқдик, аям ва бибим йўлда чарчагани учун уйда қолишди. Биринчи ўринда, энг яхши балиқдан олдим, қилтиқсиз, юмшоқ пишадиганидан; кейин Ўзбекистонда йўқ, бўлса ҳам нархи қиммат бўлган мевалардан харид қилишга тушдик, авакадо, ананас, апельсин, броколи... ҳамма нарса олдик ўзиям! Уйга қайтдигу, бор маҳоратимни ишга солиб балиқ пиширдим. Маза қилиб ейишди, ананас бизда нордон бўлади, бу ерда ширин экан деб анча ёқтириб едилар уни. Овқатланиб бўлгач, ярим кечагача чақ-чуқлашдик, гап-гап билан кўп-кўп апельсин сиқиб бердим. Ҳаво алмашгани учун тоблари қочиб қолмасин деб С витаминига тўйинтирдим-да! Авакадони аям ёқтирмади, бибим иккимиз едик. Аждар меваси тополмагандик кеча, бугун олиб келаман Худо хоҳласа. Нонуштага эса зайтун, лабне... Маза, уларнинг реакцияларини сўз билан таърифлаб беролмайман. Ҳозир дўконга кетяпмиз, бир кийинтирайлик, сўнг аквариумга ўтамиз, қайтаётганда уйғур ошхонасига кириб, ҳар хил лағмон ейишни ҳам режа қилганмиз... Қачонлардир бундай пост ёзиш энг катта орзуларимдан бири эди. Олдинда Истанбул саёҳати, уларнинг денгизни кўргандаги илк таассуротлари турибди, ҳаммасини ёзаман, ҳам ўзим учун гўзал хотира, ҳам бошқа кимдир ота-онасини айлантирмоқчи бўлса, кичик “йўл харитаси” бўлади, насиб! @Ijoddardi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily