Уйдан дарс китобларимни қидираётиб, Ситоранинг ён дафтарини топиб олдим. Жуда кўп нарсаларни ёзиб юрган экан, мен бехабар, ўқидим, музладим...
Негадир ён дафтарини ўқишимни ёқтирмайди.
Лекин виждоним ҳамиша уйғоқ туриши учун бу гапларни ҳар замонда ўқиб туришим керак...
“Ҳозир дарсдаман. Устоз нималарнидир тушунтиряпти, хаёлим Абдулазиз акамда.
Нима қилаётган экансиз? Ҳар кунги аҳволингиздан қийналаётганингизни сезиб тураман. Тезроқ ўйлаган режаларимиз амалга ошсайди, сиз бундан бошқа ишга ўтиб олинг...
19 октябрь, 2023 йил.”
“Ёзишга қунт қилмаяпман. Абдулазиз акам билан “бизнес” бошлаганмиз.
Қанийди зўр бўлиб, ўхшаб кетса... Айтганча, ҳозир ўғилчамиз бор, Маҳди шу ой 4 ойлик бўлади...
25 октябрь 2023 йил”
“Ҳамд бўлсин! Китобга ҳам буюртмалар тушиб бошлади.
1600+1000 лирага овқат учун “заказ” беришди. Маҳдийимиз соғлом, Алҳамдулиллаҳ! Қорнимиз тўқ, кийиму уйимиз бут, пулимиз бор, ота-онамиз биздан рози, бахтлимиз!
Энди сизни ишдан чиқариб олсак бўлди, Абдулазиз ака...
18 июль 2024 йил”
@Ijoddardi