Метродаман. Рюгзагимда мевали кампотлар, иссиқликни сақловчи сумкада эса ошлар бор...
Қора рюгзаг жуда қадрли,
севимли “Ёшлар овози” жамоамдан эсдалик, “Канишка” брендидан. Мен билан бирга не кунларни кўрмади бечора, қилт этмади, кўз тегмасин...
Иссиқликни сақловчи сумка эса икки ҳисса қадрли. Ситора иккимизнинг меҳнатимиз маҳсули,
шахсий бизнесимиз учун киритган илк қиммат инвестициямиз бўлади бу. Буни олишга қурбимиз етганига қаннндай қувонган эдик, эҳҳе...
Ҳар буюртмани ватандошларимизга олиб кетаётганимда,
“Худога шукр, эпладик, уддалаяпмиз!” деган шукроналик ўйи ўтади хаёлимдан.
Мана,
ресторанда 12 соат ишламасдан, банклардан микроқарз ё кредит олиб ташламасдан, стресс бўлмасдан, асаб бўлмасдан... ҳам ЯХШИ яшаса бўларкан!
Алҳамдулиллаҳ, ҳамма-ҳаммаси учун минг шукр, тайёр туринг, гўзал
эртагимизнинг кульминация қисми яқинлашмоқда!
P.s. Анқарада ресторан очсак, меҳмонимиз бўласизми? “Ҳа” десангиз, 🤩 ни босинг, йўқ десангиз, ❌ ни қолдиринг!
❌ реакция каналда йўқ, ҳа дейишга мажбурсиз! :)
@Ijoddardi