#Хаёлимдаликлар
Вақтингга ўзинг хўжайин бўлолмаслигинг, кун бўйи бор мадорингни зулукдай сўриб оладиган 12 соатли тик оёқдаги иш, эрталабдан ярим кечагача меҳнат, асаббузарлик, меҳмон келса, кўришолмайсан, бирор жойга хотиржам боролмайсан ва ҳоказо...
Фақат ой охирида оладиган ойлигинг нақд,
умрингни, ўзингни шу тариқа арзон пуллаб юраверасан!
Мана, қарийб бир йилдан бери ресторан соҳасидаман,
овқатиниям ташидим, идиш-товоғиниям ювдим, якунда эса ошхонага ўтиб, қўлидан анча иш келадиган ошпаз бўлишга эришдим...
Бугундан ҳаётимизнинг янги саҳифаси очилди,
энди оилам бағрида, ўзимиз севган иш билан шуғулланиб, бошлаган ва бошламоқчи бўлган лойиҳаларимизни бемалол ривожлантира оламан. Чунки эрталаб ўз қарорим билан ишдан бўшадим ва бу постни шунақа еееенгил бўлиб ёзяпманки...
Ҳадемай Ситоранинг ўқиши бошланади, бир ўзи
Маҳди билан ўқишга бориб келиши қийин, айниқса, олдимизда Анқаранинг қақшатқич қиши турибди. Унга озми-кўпми ёрдам берай деяпман. Уйдагиларни чақирмаймиз, ўзимиз эпласак керак. Мен Маҳдига қарасам, аяси бемалол дарсларини қилаверади, Худо хоҳласа...
Овқат пишириб сотишни бошлаганмиз, инсонлар буюртмасини уйимиздан олиб кетишяпти.
Шунинг орқасидан ресторандан келадиган кунлик даромадим деярли қопланади, насиб. Агар овқатни ўзим етказиб берсам, буюртмалар янада кўпайишидан умид қилиб турибмиз! Жа ресторандагичалик топа олмасам ҳам ишқилиб харажатларимизни қоплай оламиз...
Қолаверса, олдин туркча китобларни Анқарадан Тошкентга килоси 7-10$ дан жўнатган бўлсак, ҳозир бу ишнинг ҳам анча “томири”га тушиб олганмиз,
энди китоблар юртимизга килоси 4 ярим доллардан кетяпти, шунинг ҳисобига нархларимиз ҳам сезиларли арзонлаган. Бу ишниям янада ривожлантирамиз, Худо хоҳласа!
Ресторандан кўп нарса ўргандим,
туркларнинг ресторан сервиси, ғайритабиий таклифлари, мижозлар билан ишлаши ва муомаласи сезиларли фарқ қилади, уларни ҳам озми кўпми ўзлаштирдим. Бошлиқларимдан миннатдорман, энди бўлса кетишим керак, бир умр бу ишда қололмайман...
Хуллас, бу ёғига бор энергия ва қобилиятимизни бировлар учун эмас, ўзимизнинг иш(лар) учун сарфламоқчиман.
Роса иккиландим, бу қарорга келишим осон кечмади. Лекин синаб кўрмоқчиман, йўқотадиган ҳеч нарсам йўқку барибир...
Қачондир натижаси бўлишига ва атрофимиздаги жамиики яхши инсонлар бизни қўллаб-қувватлашларига ишонаман, қолгани Худога таваккал, олға!
@Ijoddardi