View in Telegram
Ўзингдан ва Ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ, Яратганга таваккал қилиб бегона юртга келасан, ҳаётингда янги саҳифалар очила бошлайди, Худо сенга сездириб-сездирмасдан тўғри йўл кўрсатаверади, муҳими тўхтаб қолмаслик, ҳаракат қилиб турсанг бўлгани... Бугун Туркияда отамнинг уйидагидек кўкрак кериб юра оламан, борсам, қучоқ очиб кутадиган эшиклар бор; нимадир муаммо бўлса, фалон манзилга кет, манов рақамга телефон қил, айтиб қўйганман дейдиган яқинларимиз бор; “ўзингизни ёлғиз ҳис қилманг” дейдиган қадрдонларимиз, “муҳим ишларни айтаверинг, дарсга бормасдан бўлсаям ҳал қиламиз!” дейдиган дўсту биродарларимиз бор... Ўзбекистондаги жигарларим учун эса фақат ва фақат ҳамд айтаман. Ситорага жиянимга китоб оламан деб ёзиб, пул ўтказиб, кўрмана, жияним улғайгунча бу китоблар ота-онасига омонат дейиш фикри хаёлда бўлиши учун инсон қанчалик даражада яхши бўлиши керак, билмадим... Шундай муносабатга лойиқ кўргани ва яхши инсонларга яқинлаштир(аёт)гани учун Ўзи билар ададларча шукрлар бўлсин, Алҳамдулиллаҳ! @Ijoddardi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily