Бу ҳафта жуда оғир кечди. Босим билан юрдим фақат. Ой охирларида маълум муддат Ўзбекистонга ҳам бориб келишим керак. Шунақа вазиятдаман...
Тўғриси, кетгим келмаяпти умуман. У ёқдаги
одамлардан, совуқдан, ишхоналардан, ҳаётдан... ҳаммасидан безганман. Фақат овқатларимизни соғиндим, бошқа нарса йўқ!
Қанийди, ишим Туркиянинг ўзида ҳал бўлса. Жин урсин, шу ҳам бор экан бошимда.
Худо мени жудаааа кучли одам деб ўйласа керак-да, муаммоларни қалаштириб ташлайдида, ечим беришни унутиб қўяди гоҳида. Худди газга сув қўйиб, қайнагач, тагини ўчириш эсидан чиққандай...
Дуоларингиздан умидворман, мушкулим осон бўлсин. Ўзи тўғри йўл кўрсатсин, илоҳим...
@Ijoddardi