View in Telegram
Ўзи Карабукка меҳмонга борган одамлар эдик. Насибамизда бор экан, Сафранболу ва Амасрани ҳам кўриб қайтдик! Кетиш яхши, қачонки борадиган манзилинг бўлса. Бу, айниқса мусофирчиликда яна ҳам муҳим. Нуъмон ака чақирди, якшанба куни ишдан кейин, чарчаган ҳолимда йўлга чиқдик. Тонг саҳар соат 4 да Карабукка етиб бордик. Тоза ҳаво, тоғлар, тинч шаҳар... маза жойлар экан! Улар бизни алоҳида тайёргарлик билан ухламасдан кутишарди. Чарчоқлар чиқиб кетди биттада! “Қаерга боришни хоҳлайсизлар?” деган савол чиққанди ҳамки Ситора “Денгизга!” деб юборди. Батумида денгизга тўймаганди, яна борайлик деб юрганди. Хуржунимизни олиб, икки оила саёҳатга отландик. Бутун умр эслаб юриладиган, қанча эсланса ҳам, охори тўкилмайдиган энг қадрли хотиралар ёзилди бу икки кунда. Маза қилдик, бор эканку Туркияда ҳам шундай жойлар! Худо хоҳласа, Туркиянинг бошқа шаҳарларини ҳам шунақа оилавий айланишни ният қилдик, насиб, орзумиздаги барча жойларга бориб, сиз билан бўлишамиз! @Ijoddardi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily