#Ҳадис
ИСМИ УЛУҒ ВА ШОНИ ЮКСАК АЛЛОҲНИНГ ҲАР КЕЧА ДУНЁ ОСМОНИГА «ТУШМОҒИ» Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таборак ва таъало ҳар кеча - туннинг илк учдан бир қисми келганида дунё осмонига тушади ва бундай дейди: «Мен Маликдурман (мулк соҳибидурман)! Кимки Менга дуо қилса, уни ижобат этгайдурман; кимки Мендан сўраса, унга ато этгайдурман; кимки Менга истиғфор айтса, уни мағфират қилгайдурман!» Ва токи тонг отгунича шундоқ давом этар». “Сунани Термизий”дан.@HIKOYANEW