View in Telegram
#Меъёр Ҳар бир инсоннинг қалбида ҳар нарсанинг маълум бир чегараси бўлади. Ҳис-туйғуларининг чегараси, оғриқларининг чегараси, кўз ёшлари, узрлари ва ҳатто нафратининг ҳам чегараси бўлади. Шунинг учун инсонлар баъзида узоқ сабр қиладилар, узоқ вақт жимлик қаърига чўкадилар, узоқ муддат  қийинчиликлар билан ёлғиз курашадилар. Кутилмаганда шундай кун келадики, тоқат чегараси бузилиб, на бир сўз, на бир оғиз тушунтиришларсиз қайтмас бўлиб кетадилар. Муттасил тортишувлар муносабатлар тугаётганини эмас, давом эттиришга эҳтиёж борлигини билдиради. Умид узилиб, охирига етган муносабатларда келишмовчиликларга ўрин қолмайди. Яқинларингизнинг хотиржамлиги Сизни алдаб қўймасин. ©️Muzdalifa @HIKOYANEW
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily