View in Telegram
#Ajrim Собиқ эр-хотинларнинг ажрашганларидан кейин қариндош-уруғлар, ёру биродарлар, таниш-нотанишлар, ҳамкасблари олдида бир-бирларини шармандасини чиқариб, сирларини фош қилиб, керак бўлса туҳматлар ҳам ёғдириб, обрўсизлантиришга уринишларидан қанақа лаззат тотишларини тушунолмасдан ўтиб кетсам керак бу дунёдан. Эр ёки хотин қачондир ажрашди, деган гап бир умрлик душманларга айланди дегани эмас. Ажримлар шунчаки муносабатлар тўхтаганини билдиради холос. Ўзаро ёмон гаплар тугул, яхши гапларга ҳам ўрин қолмаганлигини англатади. Тамом. Эр ёки хотиннинг обрўсини тўкишдан бирортасига бир тийинлик фойда бўлса кошки... Хоп, бугун бегона, ёхуд душманга айланган инсоннинг ҳурмати қолмаган бўлса, ўртадаги фарзандларнинг ҳурмати бордир. Ёки узоқ йиллик турмушнинг ҳурмати бордир. Жилла қурса озгина яшаб ажрашган бўлса ҳам, шу озгина биргаликдаги яшаган ҳаётининг ҳурмати бордир... Шу ҳурмат етмайдими ёмонликдан тийилишга?! Ахир ризқ, қадар Аллоҳданку. Ажрашган бўлса кетар чоғи албатта душманлик қилиб кетиш шартмикин?! Ёки бошқача кетишнинг имкони йўқмикин?! Бир пайтлар ёниб - куйиб севганишларнинг бир кунда ашаддий душманларга айланиб, қўлидан келганича ёмонлик қилишга уринишлари қизиқ... Ажралиш фожеа эмас. Сабаблар кўп. Ҳар ким ўзича ҳақ. Лекин оддийгина ҳақиқатни ҳеч биримиз тан олишни истамаймиз, ёки тан олишга қийналамиз. Эр-хотиннинг биргаликдаги ҳаётидаги ризқи тугаган. Вассалом. Қадарга иймон келтирганлар бундай вазиятларда душманлик қилиб ўтирмайди. Аллоҳдан кўради ва Роббиси учун тақдирига рози бўлади. Қалбларни Аллоҳ билгувчи. Кимдир кимгадир ёмонлик ёки яхшилик қилдими бу фақатгина ҳар инсоннинг Ўзи учун. Вақти билан қилмишига ярашасини олаверади. Ҳеч бир ҳисоб бошқа бировда қолиб кетмайди. Яхшилик қил, сувга сол, балиқ билар. Билмаса Холиқ... ©️Muzdalifa @HIKOYANEW
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily