#Ақл_Руҳият
#Tafakkur_qilishingiz_va_insonlarni__oson_ajrata_olishingiz_uchun_tenglama
Ақлли бўлишни ҳамма ҳам эплаши мумкин, бироқ, инсон руҳияти унинг табиатини шакллантиради. Яъни ақл онгни бошқаради, руҳият феъл - атворни. Шу сабабдан кўпгина ақлли кишиларнинг ахмоқона қилиқларига ҳаётда исботлар кўп.
Ақлнинг баъзи хислатлар билан йиғиндиси инсон характерини маълум бир томонга йўналтиради.
Ақл + Кибр = Калтафаҳмлик
Ақл + Очкўзлик = Таъмагирлик
Ақл + Ҳасад = Адоват
Ақл + Таваккал = Журъатлилик
Ақл + Ҳирс = Ҳаромхўрлик
Ақл + Зиқналик = Пасткашлик
Ақл + Мақтанчоқлик = Бетайинлик
Ақл + Манманлик = Журъатсизлик
Ақл + Худбинлик = Маккорлик
Ақл + Ҳис-туйғу = Нодонлик
Ақл + Қўрқоқлик = Масъулиятсизлик
Ақл + Аллоҳдан қўрқув = Одиллик
Ақл + Холислик = Олижаноблик
Ақл + Эътиқод = Қатъийлик
Ақл + Мулоҳаза = Сабрлилик
Ақл + Ғурур = Ориятлилик
Ақл + Самимият = Закийлик
Ақл + Фаросат = Донолик.
Ўз фойдаси учун ақл ҳаммада бор. Яъни шахсий манфаат турганда ҳамманинг ақли ўзи учун яхши ишлайди. Айнан шу нарса унинг нечоғли тафаккур соҳиби эканлиги ва қандай инсонлигини кўрсатади.
Ақл ҳеч қачон ҳаракатсиз турмайди. Унинг доим қанақадир иллат ёки фазилатга мойиллиги бўлади. Шу боис Руҳият яъни феъл - атворимизни мунтазам тарбиялаб боришимиз жоиз-ки, ақлимиз зараримизга ишламасин.
Руҳият фақатгина Яратувчисини таниб, уни ҳис этиб, Унинг розилигини мақсад қилиб ҳаракатланганидагина юксалади.
Барчамизга руҳият камолоти насиб этсин.
©️Muzdalifa
@HIKOYANEW