Эй молида барака камлигидан шикоят қилувчи инсон, сенга тўрт тавсия:
Биринчиси: Аллоҳнинг тоатида амал қилиш ва маъсиятни тарк қилиш; “Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик”, Аъроф сураси, 96-оят.
Иккинчиси: Сабабларни тутган ҳолда Аллоҳга таваккул қилиш; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда, оч кетиб, тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлар эдингиз”, дедилар». Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Хоким ривояти.
Учинчиси: Гуноҳларингдан тавба қилмоғинг ва истиғфор айтмоғинг; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди», дедилар. Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.
Тўртинчиси: Силаи раҳм-қариндош уруғчилик алоқаларини ушлаш; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни ризқи кўпайиши ва умрига барака берилиши хурсанд этса, силаи раҳм (қариндошлари билан борди-келди) қилсин”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.
Мол-дунё ҳар қанча ортиб кўпаймасин, токи банда унинг сабабларини ушламас экан, баракага эришолмайди.
Шайх Ҳомид ибн Ҳомис Жунайдий.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ @HIKOYANEW