View in Telegram
Forwarded from Guljamol Asqarova
Хайр-хуш Кўксимнинг қафасидан учган қушим, алвидо, Жаннатнинг айвонида кўрган тушим, алвидо, Бахтнинг нақдлиги ёлғон, аҳднинг нақдлиги ёлғон, Насияга қолган эй, хайр-хушим, алвидо. Сен баҳорга ошиқ қуш, мен кузи келган боғман, Ўз бошидан қум сочган, хазон сочган носоғман, Каттақўрғоний тоғман, Ноқис* бобомдек доғман, Ранги яшилим кетиб, учди ҳушим, алвидо. Ҳой, манзил маконсизим, қайга борсанг, яхши бор, Ортингда бўзлаб қолган бир ғариба бахши бор, Ёдингда тут, сен ўпган пешонамнинг нақши бор, Маликаман, қулимга тушди ишим, алвидо. Биз кузда айро тушдик, кузда гуноҳ борми, айт? Севиб термулиб турган кўзда гуноҳ борми, айт? Мен ўлдирдим бу ишқни, лекин гувоҳ борми айт? Бир нохуш тун тушимда тушди тишим, алвидо. Зор эдим, висолимга ҳар дам зорлигинг учун, Меҳрибонлигинг, ҳар дам ҳамдам ёрлигинг учун, Бу дунё азиз эди, бир сен борлигинг учун, Қолмади бу дунёда азиз кишим, алвидо. Жаннатнинг айвонида кўрган тушим, алвидо. 05.09.2024 йил *Ноқис-"Ишқингда доғман" ғазали муаллифи @Guljamol_Asqarova
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily