View in Telegram
Йил боши тасаввурлари Эй Худо, Кўнглимни равшан қил, Ичимни гулзор қил, ёвшан қил, Руҳимга ишқ ила сайқал бер, Жисмимни бир гули бадан қил, Ишқингни жисмимда маъдан қил. Эй Худо, Тароват бер менга, Бир таскин, тиловат бер менга, Бўшлиқман, тўлдиргил нур билан, Ҳаловат, ҳаловат бер менга. Руҳимни энг яшноқ чаман қил. Кўзимдан қайғуни қувиб сол, Руҳимни нурларда ювиб ол, Мен сени азалдан севаман, Сенам тоабадга севиб қол. Ишқни ёр бўйнига каман(д) қил. Худоё, йўлимни равон қил! *** Собитлик бер дину давлатга, Мазлумлар кўнарми даъватга? Шоҳ, беку тўрага инсоф бер: Лаънатга қолмасин, лаънатга... Нафсин ер, назарин осмон қил! Бир шоир туш кўрар ўнгида, Қилич бор кўзининг мўнгида, Мусофир жисмининг сўнгида Ватаннинг байроғин кафан қил. Ўғлон бер- мардларнинг сарасин, Тузалсин кўнглимнинг яраси, От чопиб элига ярасин, Боламга руҳимни саман қил. Худоё, ватанни Ватан қил! 03.01.2025 йил @Guljamol_Asqarova
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily