View in Telegram
Guljamol Asqarova
Кўнглим уйи...
Елроз
*** Ким келмоқчи бўлса, юрагим очиқ, Ким кетмоқчи бўлса, очиқ дарвозам. Келмоқчи бўлганнинг қадамин сезгум, Кетмоқчи бўлганлар, қилинг овоза. Ҳар одам бир уйдир ва сўнг бир қабр, Деворларим нурар... қўрқув туймам мен. Руҳи руҳим аро нурлар йўлловчи, Бир дўстнинг ташрифин кутган уйман мен. Қадами қутлуғлар, марҳабо сизга, Хуш келинг, гулзорлар гулласин сархуш. Сенинг ҳам парвозинг хайрли бўлсин, Эй, мендан кетишни истаётган қуш. Энг гўзал манзиллар чорласин сени, Энг баланд кўшкларда қўним топ, илло. Дунёни ҳушидан айириб кетгил, Дарахтларинг гуллаб, боғларинг гуллаб. Не дердим, энди то қиёматгача, Руҳинг зулфагини қоқар овозам. ... Келмоқчи бўлганга юрагим очиқ, Кетмоқчи бўлганга очиқ дарвозам.
✍
Гулжамол Асқарова
🎙
Елроз Каналимизга обуна бўлинг!
👇
👇
👇
https://t.center/Elroz_navolari
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start