View in Telegram
Муқимиёна Бир ишқ кечди, руҳинг янглиғ афсунгар, Табассумим каби тоза, самимий. Сенинг севмай қўйганингдек муқаррар, Менинг севиб қолганимдек табиий. Бир тоғ эдим, сенга қирдек туюлдим, Кўзларингга қўрғошиндек қуйилдим, Ва олмадек буғзимдан жим сўйилдим, Товонидан сўйилгандек Насимий. Ишқ риштаси жодир  одам наслида, Сенга ёмон боғландим ишқ фаслида, Менинг бобом бўлса керак аслида, "Ҳар ердаким умид этган Муқимий".* Кетди оҳор - ўчди чеҳрам ранги, ёр, Сенда эса яшил ишқнинг жанги, ёр, Тушунаман: келганида янги ёр - "Ёд этилмас қадрдонлар қадимий."* Авзойи кўп бузуқ экан бу чархнинг, Бозорлари кўтармади ҳеч нархни, Кел, жаннатга айлантир шу дўзахни, "Эй истиғно фирдавсининг насими"*. ***Муқимийнинг "Ёдимга тушди" ғазалидаги сатрларига ишора. 17.09.2024 йил @Guljamol_Asqarova
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily