View in Telegram
​​#Бобосўз_изидан “Ўшакчи” ушоқчими? Ўшакчи сўзи менга болалик йилларимдан таниш. Қишлоғимизда чақимчи, майда гап, гап ташувчи одамларни  ўшакчи  дейишарди. Лекин чақимчиларни нега ўшакчи дейишларини ҳеч тушунолмаганман. Ҳозир ҳам жанубий вилоятларимизда бу сўз кўп қўлланади. Кейинроқ билсам, ўшак сўзининг ушоқ сўзига алоқаси бор экан.      “Девону луғотит-турк” индексида “ушоқ” сўзига шундай изоҳ берилади:         У ш а қ I. — кичик, майда.        У ш а қ II. — чақимчилик, маломат.       Дарҳақиқат, чақимчилик майда-чуйда гаплар билан машғул бўлишдир. Чақимчилик — майдакашлик деган маънода ушақ сўзи билан ифодаланган бўлиши мумкин. Кошғарийда шундай шеър келган:                Атғалир оқнї азақ                Тӭгмӓдї бу  саw ушақ.                 Маъноси:                Шўх қиз менга ўқ отмоқ истайди,                Менга бу маломат гаплар етмас эдими? Шеърда ушақ сўзи “маломат, майда гаплар” маъносида келаяпти. Юсуф Хос Ҳожибда эса:                Ѳзүңә йағутма ушақчы кишиг                Маъноси:                Ўзингга чақимчи кишини яқинлаштирма деган мисра келади ва бунда ҳам “ушақчи” ўшакчи, майда гап ташувчи, майдакаш мазмунида келади.       Алишер Навоий асарларида ушоқ сўзи икки маънода — майда ва ёш бола маъносида келган. ✍️ Эшқобил ШУКУР, «Бобосўз изидан» китобидан. @Eshqobil_Shukur_ijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily