#Карвон_қўнғироғи
Дарҳақиқат, миллатни миллат сифатида тутиб турадиган устунлар бор. Булар миллий тафаккур, миллий маънавият, миллий дид, миллий маданият каби тарихий ақлимиз ва салоҳиятимизнинг мажмуалари. Лекин буларнинг барчасининг заминида битта ганжина ётадики, усиз ҳеч бир устун ўзини тик тутиб туролмайди. Бу миллий тилдир.
✍️Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi