View in Telegram
28 декабрь - Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун                                                            «Бундан кўп йиллар бурун, 1-синф ўқувчисидан тортиб мактаб директоригача пахта даласида жавлон уриб юрган пайтлари Эркин Воҳидов билан Дўрмонда гурунг қилганимизда, у киши айтган бир гап ҳеч эсимдан чиқмайди: “Дўппини бошдан олиб ўйлаб қарасак, дунё аллақачон иккига бўлинган. Дунёнинг қаеридадир осмонўпар бинонинг 60-қаватида костюм-шим ва галстукдаги одамлар креслода ястаниб, жаҳондаги жараёнларни бошқариб ўтирган бўлса, яна қаеридадир одамлар чангалзорларда уят жойини хас-хашак билан бекитиб, таёқ-найза кўтариб югуриб юришибди. Кийган костюм-шимимиз ва таққан галстугимизга қараса, ўша 60-қаватда дунё тақдирига таъсир кўрсатаётган одамларга ўхшаймиз. Тафаккуримизга қараса, чанглазорларда уяте жойини хас-хашак билан ёпиб, югуриб юрган одамларга ўхшаймиз”. Эркин аканинг бу гапларидан қаттиқ таъсирланган эдим...»  📝Эшқобил ШУКУР Эшқобил Шукурнинг “Сув келтирган азизми, кўза синдирган?” мақоласидан. Мақоланинг тўлиқ матнини  бу ерда ўқишингиз мумкин.👇 https://telegra.ph/SUV-KELTIRGAN-AZIZMI-KЎZA-SINDIRGAN-09-09-2
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily