View in Telegram
••• Намозшом палласи... дарё бўйида Сув билан сирлашиб ўтирар эдим. Бир хаёл кўйида, бир шеър ўйида Сарғайган япроқдай титрар эдим... Олисдан бобомнинг овози келди, Момомнинг шарпаси ўтди бир ёндан. Ногоҳ томоғимга оташ тиқилди, Бир хўрсиниқ келди уфқ томондан. “Салом, ҳасрат...”, дедим, “Салом, изтироб...” Сўнг оқа бошладим ўзим ҳам сувдай. Олис ва яқиндан келган бир жавоб Бир хўрсиниқ бўлди мангу қайғудай. “Салом, ҳасрат...” дедим, “Салом, изтироб...” Шафақдаги кундай кўнглим ҳам синиқ. Пурғам уфқлардан келган бир жавоб: Зўр хўрсиниқ бўлди... оғир хўрсиниқ... ​​©Эшқобил ШУКУР @Eshqobil_Shukur_ijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily