View in Telegram
​​#Карвон_қўнғироғи ШАХС ЭҲТИЁЖИ Қатағон миллатимиз учун жуда катта йўқотиш бўлган. Бир ўйлангда, уларнинг энг  катталари 45, 46 ёшда эди. Халқимизга ўша пайтлар Худо берган экан-да… Менда Абдулла Қодирийнинг охирги сурати бор. Шу суратга тик қарай олмайсиз. Қарашга журъатингиз етмайди-да. Буни мен сўз билан ифодалаб беролмайман. Шубҳасиз, буларнинг барчаси ўз ўрнига эга бўлган. Агар улар қатағон қирғинига учрамаганида ҳозир ўзбек халқи илм-фан, маданият, иқтисод, умуман барча соҳаларда бошқача тараққиёт босқичида бўларди. Кўрдингизми, миллат ривожида шахсларнинг ўрни не чоғлик аҳамиятли. Бугун энди муҳими ёшларимиз уларни яхши билмоғи лозим. Ҳозир мамлакатимизда жадидлар меросини ўрганиш ва уни тарғиб қилишга давлат сиёсати миқёсида жуда катта эътибор қаратилаётир. Жадидларни ёшларимиз билиши керак. Мана шунда бизнинг қаддимиз кўтарилади. Болаларимиз улуғларимизни билиши ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Жадидларнинг ягона мақсади Ватанни, миллатни кўтариш бўлган. Улар бутун ҳаётини шу йўлга тиккан. Буни ёшларимиз билишлари шарт. Бизнинг маънавий пирларимиз булар. Доноларнинг шундай гапи бор: “Ҳар бир пирдан биттадан сўз ёд билинг. Агар бу қўлингиздан келмаса уларнинг исмларини ёдда сақланг. Шубҳасиз, барака топасиз”. Худди шундай Абдулла Қодирий, Чўлпон, Беҳбудий, Фитрат бу – бутун бир катта авлод. Олдингдан оққан сувни қадри йўқ, дейишади. Лекин булар ҳозир ҳам дарёдек оқиб турибди. Бошқа жойга кўза кўтариб югуриб юрмай, ўзимизнинг зилол булоқлар сувидан ичайлик. Мана шулар дарёсидан баҳраманд бўлайлик. Ана шунда интилганимиз, излаганимиз – моддий ва маънавий баракага эришажакмиз. ✍️ Эшқобил ШУКУР. Шоир билан бўлган "Вақт баракаси" номли суҳбатдан. @Eshqobil_Shukur_ijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily