View in Telegram
Ўлмас сатрлар Матназар АБДУЛҲАКИМ ОРЗУ Тиниб қолди сен ҳақда қўшиқ, Сўниб қолди ранглар сен ҳақда. Ҳуснинг фақат дилда жилвали, Исминг дилда жарангламоқда. Йўллар висол ҳақда куйламас, Шивирламас бахт деб бирон барг. Сўзлар ше'рмас, товушлар қабри, Мў'жизалар бўлди жувонмарг. Дийдор энди бахш этмас иқбол, Айрилиқ ҳам келтирмас зиён. Бу кулфатга чидаб бўлмайди, Кўтараман мен унга исён! Енгаман. Сўнг орзуларимда Келтирасан сўлмаган гуллар. Сен келар йўл чанглари висол Алангаси бўлиб ловуллар. Айтмаганинг розларни тинглаб, Хаёлингни қилгум тавофлар. Сўзсиз мактуб жўнатиб сенга, Олажакман сўзсиз жавоблар. Мў'жизалар ҳаётга қайтиб, Йўлларингга энтикиб қарар... Қанча амримаҳол бўлмагин, Сен келасан, бахтим, муқаррар.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily