View in Telegram
Ўтмишни унутмаймиз ЭНГ АЗИЗ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗГА ҲУЖУМ ҚИЛИШГАН СССР даврида ўзбек халқига аёвсиз ҳужумлар бўлган. Миллийлигимизга кучли зарбалар берилган. Жумладан, энг азиз инсоний бойлигимиз, қадриятимиз бўлмиш исмларимизга. Ўристилли ёхуд советқул ФҲДЁ ходимлари саводсиз бўлмаган, балки номимизни атайлаб бузиб ёзишган. Бу қўйларга (эҳтимол, молларга) бўлаверади, дейишган. Афсуски, уларнинг та'сирига тушиб қолган, ғурури ўлдирилган ва поймол этилган миллатдошларимиз зеҳниятидан бу иллатни қувиб чиқариш қийин кечаётир. Орамизда исмини тўғри ёзолмай юрганларнинг, бегона бир тилни она тилимиздан устун санайдиган қултабиат миллатдошларимизнинг ҳалиям кўп экани шундан. Аммо ишончим комил, иншооллоҳ, улкан халқ, қадимий ва катта миллат сифатида биз албатта ўзлигимизга қайтамиз.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily