View in Telegram
Eshmon Malla
Ўлмас наволар
Биз ёмон қўшиқчи кўпайиб кетди деймиз, лекин ёмон қўшиқларга муросасиз эмасмиз. Ҳа, айтаверади-да, деб қўямиз. Ўғлимиз ё қизимиз, укамиз ёки синглимиз нимани эшитаётганига кўп-да э'тибор бермаймиз. Тобора илдиз отаётган дидсизлик касаллигини ёшлик бебошликларига йўямиз. Бугун маза-матрасиз, шовқин-суронли, алжирашлардан иборат нарсаларни эшитаётган қулоғи товушли чиқиндиларга ўрганиб қолиши мумкинлиги хаёлимизга келмайди. Ҳолбуки, онгга ўтириб қолган бемаза сўз ҳам, оҳанг ҳам киши руҳини бузмай қолмайди. Фарзандларимизга ёшлигидан асил сан'ат дурдоналарини эшиттириб борайлик, токи қулоқлари ҳам, юраклари ҳам гўзал оҳангларга ўргансин. Қуйида тақдим этилаётган бир жуфт дилбар қўшиқ бу борада сизга ёрдамчи бўлади, деб ишонасиз, азизлар.
Дастуримизда:
1. Ма'муржон Тўхтасинов. "Муҳаббатнинг саройи" 2. Аҳрор Усмонов. "Ҳаловатларим"
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start