View in Telegram
Асил кўмчу сўзларим "ИНГИР" СЎЗИ ҲАҚИДА Ҳар нарса деб лақиллайвермайдиган, чертиб-чертиб, ўз ўрнида сўзлайдиганларни камгап деймиз. Бу сифатда ижобийлик кучли. Бу камгаплик – фазилат. Лекин қусурга айланган камгаплик ҳам бор. Адабий тилимизда нима дейилишини билмадим-у, ҳаддан ташқари камгап, ҳатто керакли пайтда ҳам гапирмайдиганларни бизнинг шевамизда ингир дейишади (нг билан талаффуз қилинг). Мен шу сўзни бирор ёзма манбада учратиб қолармикинман, деб кўп изладим. ЎТИЛимизда берилмаган, Этимологик луғатда кўрмадим, Навоий асарлари луғатида ҳам йўқ... Буни қарангки, ”Туркий сўзлар девони”да “iŋir” (ингир) сўзига дуч келдим, фақат у бошқа маънода қўлланибди. Ота-боболаримиз ёруғлик билан қоронғиликнинг бир-бирига аралашиш, қўшилиш ҳодисасини “ингир” дейишган экан. Лекин бу "ингир"нинг мен назарда тутган "ингир"га ҳеч алоқаси йўқ, шекилли...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily