View in Telegram
Михаил БУЛГАКОВ Хон алангаси Ҳикоя (Давоми, боши аввалги саҳифада) – Бу ўзи ким? – Охирги князь, – хўрсиниб жавоб берди Иона, – Антон Иоаннович, уларнинг барчаси кавалергардлар формасини кийишган, Россия империясида хизмат қилишган. – У ҳозир у қаерда? Ёки вафот этганми? – эҳтиёткорона, эҳтиром билан сўради хоним. – Нега вафот этаркан... Улар ҳозир чет элда. Аввал бошидан чет элга жўнаб кетишган, – деди, яланғочнинг яна бир қитмир гап ташлаб қолишидан чўчиб Иона. Шу дам яланғоч князнинг ҳануз тирик эканига шубҳаланиб, оғзини очиб, қараб турган эди, ёшлар тўдасидан кимдир унга қараб: – Э, Семён, бас, етар, тупурсанг-чи ҳаммасига... тирик бўлса ҳам қариб, қартайиб қолгандир... Яланғоч чурқ этмай қолди. – Қандай қилиб? Улар тирикми? – таажубланди яна бир хоним. – Ахир бу жуда ажойиб-ку!.. унинг болалари ҳам бордир? – Боласи йўқ, – маюс жавоб берди Иона, – Худо унга фарзандни насиб қилмаган... Ҳа. Уларнинг кенжа укаси Павел Иоаннович эса, урушда ҳалок бўлган, немислар билан жанг қилган... У шу... император отлиқ гвардияси полкида хизмат қилган. Ўзи бу ерлик эмас, ўша пайтдаги Самара губерниясидан эди... – Ажойиб қария... – дея, завқ билан шивирлади кимдир. – Унинг ўзига бир музей керак, – тўнғиллади яланғоч. Сайёҳлар хон ётоғи жойлашган чодир (шатёр )нинг ёнига келишди. Тепадан тортилган пушти ранг юлдузли ипак мато девор бўйлаб тўлқинсимон ёйилган. Девордаги пушти ранг гилам ҳар қандай товушни пасайтириб, ютади. Пушти ранг нафис тўрпарда ортида икки кишилик ўринли ўймакор кровать турибди. Унда худди яқин орада, балким шу оқшом икки вужуд ухлаб, тургандек. Бунда гўё ҳамма нарса уйғоқ, кумуш барг ромли кўзгу ҳам, стол устидаги суяк жилди альбом ҳам, рассомлар дастгоҳида турган сўнгги княз аёли – ёш княгинянинг портрети ҳам, пушти ранг либосдаги княгинянинг портрети ҳам гўё тириклик ичра нафас оларди. Тарашланган шишали чироқ, ёрқин рангли ромлардаги варақлар, тўшак узра ташлаб қўйилган ёстиқлар ҳам жонли туюларди... Иона шу кунга қадар саёҳатчиларни қарийиб уч юзинчи марта Тўқай-Беклар ётоғига бошлаб келар экан, ҳар гал бундаги гиламлар устида одимлаётган бегона қадамлардан, ётоқ узра тўшакни бамайлихотир тамоша қилаётган бегона нигоҳлардан ғурури топталар, ноқулайликдан ранж-аламда юраги ачишар, дили оғрир эди. Шармандалик. Аммо бугун улар орасида яланғочнинг юргани ва яна қандайдир куни бўйи кўнглини ғаш қилаётган ғалати ҳолат таъсирида юраги алланечик зирқираётганини тушуниб ҳам бўлмасди... Шунинг учун музей тамошаси якунига еткач, Иона енгил нафас олди. Чақирилмаган меҳмонларни бильярдхонадан ўтказиб, йўлакка, ундан иккинчи шарқий зинапоя орқали ён тарафдаги айвонга ва ниҳоят у ёқдан ташқарига чиқариб, кузатиб юборди. Қария музейга келганларнинг бир тўда бўлиб оғир эшик орқали чиқиб кетишганини ўз кўзи билан кўрди ва Дунька улар ортидан эшикни ёпиб, қулфлаб қўйди. * * * Рус тилидан Дилором АБДУРАҲМОН таржимаси Ҳикоянинг довоми кейинги саҳифада
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily