View in Telegram
Михаил БУЛГАКОВ Хон алангаси Ҳикоя (Давоми, боши аввалги саҳифада) – Оёқларингизни поёндозга артиб киринг, – деди, Иона ва ҳар гал саройга кираётган чоғидаги каби унинг юзи жиддий, тантанавор тус олди. Дунькага қараб шивирлади: “Дунь, кузатишдан чалғима...” – ва кираверишдаги айвоннинг ойнаванд эшигини оғир калит билан очди. Унда оқ мармардан ишланган ҳайкалчалар меҳмонларга таъзим бажо айлаб панжарадан боқиб туришарди. Улар тўқ қизил рангли гиламлар тўшалиб, олтин сим билан таранг тортиб қўйилган зинапоя орқали кўтарила бошладилар. Яланғоч ҳаммадан олдинда, Ионанинг ёнида, яланг оёқлари билан момиқ зина бўйлаб мағрур қадам ташлаб борарди. Устумлар орқасидаги катта кенг дераза ойнаси узра оҳиста тушаётган кечки ёруғлик юмшоқ, нафис оқ пардалардан ичкарига сизиб турарди. Сайёҳлар юқоридаги майдончада туриб, ўгирилиб, зинанинг босиб ўтилган, ўпирилган жойини ва оқ мармар ҳайкалчалари бўлган панжарани тамоша қилишди. Қора полотноли портретларнинг оқ, ора деворини, ингичка ипда, узилиб кетай деб турган нафис ипли ўйма қандилни томоша қилишди. Бу пайт тепадаги, гўё қайларгадир баландлаб учиб кетаётган амурлар – яъни камалак билан қуролланган қанотли бола қиёфасидаги муҳаббат мабудлари пушти рангга кирган эди. – Верочка, қара, қара – дея, шивирлади, тўладан келган она, – яхши даврларда князлар қандай яшаганлигини кўряпсанми? Иона четда туриб, уларни кузатмоқда эди, унинг тарошланган, ажинли юзида сокин, кечки мағрурлик акс этиб турарди. Яланғоч бурнининг устидаги кўзойнагини тўғирлаб олиб, атрофга тикилганча деди: – Бу саройни ҳам шубҳасиз Растрелли қурган. Ўн саккизинчи аср. – Қанақа Растрелли? – деди, секин йўталганча унга жавобан, Иона. – Бундан бир ярим юз йил илгари Князь Антон Иоаннович қурган, охирати обод бўлсин, – дея, оғир нафас олди у. – Мана шундай, олдинги князнинг бобосининг бобокалони. Ҳамма Ионага қараб ўгирилди. – Сиз аниқ билмайсиз шекилли, – дуди яна унга жавобан яланғоч, – бу аниқ, Антон Иоаннович даврида қурилгани аниқ, ахир мемор Растрелли эмасмиди? Иккинчидан, Худо раҳмат қилгур, ҳозирда у йўқ, олдинги князлар ҳам Худога шукурким, энди йўқ. Мен бир нарсага ҳечам тушунмаяпман, бу ернинг хўжайини ўша аёлнинг ўзи қани? – Хўжайинми, – деди, Иона яланғочга қараб нафтатидан нақ бўғилаёзиб, – унинг тиши оғриб ётибди, ўлаяпти, балким эрталабгача ҳам бормаслиги мумкин. Охиратга келадиган бўлсак, сиз ҳақсиз. Кимлар учундир у йўқ. Аммо, айтиб қўяйки, жаннатга иштонсиз киролмаслигинг тайин. Ёки нотўғри айтаяпманми? Ёшлар бирданига шарақлаб кулиб юборишди. Яланғоч кўзларини пирпиратиб, лабини чўччайтириб олди. – Аммо, сизга айтсам, сизнинг қарашларингиз ҳар ҳолда, ҳозирги давргига қараганда анча ғалатироқ экан, охиратга ҳам, князларга нисбаттан ҳам... Менга негадир шундай туюлаяпти... – Қўйсангизчи ўртоқ Антонов, – тўда орасидан муросага чорловчи қизболанинг овози жаранглади. Шундан сўнг, – Семён Иванович, майли, ўз ҳолига қўйсангчи! – деган, дўриллаган йўғон овоз ҳам эшитилди. Тамоша давом этарди. Кунботарнинг сўнгги нурлари оқ тувакдан айвоннинг ойнали эшиклари узра чирмашиб бўй чўзган чирмовуқгуллар тўри орқали ичкарига тушиб турарди. Мана бу олтита ўйма баргли оқ устунлар устида қачонлардир биргаликда жўр бўлган мусиқачиларнинг найлари ялтиллаб турган. Ўша даврда устумлар қувончдан мамнун, беғубор кўкларга кўтарган тилла суви югуртирилган енгил, курсилар ботартиб девор тагига тизиб қўйилган. Гўё девордаги қора шамдонлар ичида ёниб тугаган оқ шамлар худди куни кечагина ўчирилган каби эди. Тепада айланиб учаётган муҳаббат мабудлари орасида яланғоч аёл бетизгин булутлар узра рақсга тушмоқда эди. Оёқ остидаги силлиқ шахмат паркет пол ўта тойинчоқ эди. Қора ҳошиёли шахматнинг устида турган бугунги оломоннинг жонли тўдаси жуда ғалати туюлар эди, айниқса гуруҳдан ажралиб турган тилла кўзойнакли ажнабийнинг аҳволи алланечук тушунарсиз нохуш ва ғамгин кўринарди. У устумлар орқасига ўтиб олиб, худди жодуланган каби чирмовуқгул шохлари орасидан олис-олисларга тикилиб, томоша қиларди. Рус тилидан Дилором АБДУРАҲМОН таржимаси Ҳикоянинг довоми кейинги саҳифада
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily