Александр КУПРИН
Миннатли нон Ҳикоя
(Давоми, боши аввалги саҳифада)
Бир куни Графнинг уйига келган меҳмонлардан бири эгнимдаги кўйлагим “тоғаваччамники” эканлигини эслатиб қўймоқчи, яна бошқа бир сурбет жаноб эса, муттаҳам, деган маънода шаъма қилиб ҳазил қилмоқчи бўлдилар.
– Федоров, янглишмаётган бўлсак, сиз либосларингизни бизнинг Граф билан битта тикувчига буюртма қилсангиз керак? – деди, баланд овозда кулгудан ўзини аранг тутиб турган каби биттаси. Шу заҳоти бошқалар баланд овозда “хо-хо”лаб кулиб юборишди.
Уларнинг бирортаси мени ўз исму шарифим билан чақирмасди. Граф эса мени ҳар доим йиғилган дўстларига таништиришни ёдидан чиқариб қўярди. Умуман олганда, у уга йиғилиб келувчиларнинг ҳам аксарият қисми Графнинг атрофида йиғилгувчи айнан текинхўр, сиғиндилардан бошқа ҳеч ҳеч ким эмас эдилар. Аммо улар сурбетларча унинг атрофида гирдикапалак бўлишар, унга ўзларини тенг қилиб кўрсатишга ва унга яқин, муносиб санашга ҳаракат қилишар эди. Мен эса улардан фарқли ўлароқ, ўзимни четга олардим, журатсиз ва итоатгўй эдим. Улар шу сабабдан бўлса керак, ўта беадаблик билан сурбетларча менга тоқат қилолмасликларини сездириб қўярдилар. Бу каби ҳолатни фақат кимнингдир ҳимоясига муҳтож бўлган фақир, ночор одамлардагина кузатиш мумкин бўлса керак.
Графнинг хизматкори ҳам менга шу каби хизматга мансубларга хос бўлган паст, аммо ўхшамаган калондимоғлик билан сурбетларча муомала қиларди. Стол атрофида менга ҳам ош-овқат ва вино келтиришга одатланишган бўлса-да, уларнинг малайларга хос паст қилиқлари ва қарашларидан менга нисбаттан бир текинхўр хизматчига қараган каби ижирғанишларини сезиб турардим. Мен турар жойим, тўшакларимни ўзим йиғиштарар ва кийимларимни ҳам ўзим тозалар эдим.
Баъзан кечалари Гарфнинг уйида “винт” деб номланадиган карта ўйини ташкил қилинар эди. Ўйинга шерик етишмай қолган пайтлар Граф менга ҳам карта узатарди. Мен эса ҳар доим пулсиз, аммо ҳар гал ютиш тўғрисидаги катта истак билан ўйинга киришардим. Ҳар доим, баъзан эса ҳатто ютишим тўғрисида ич-ичимдан Худога илтижо қилиб, иштиёқ билан ўйнар эдим. Аммо мен ҳар доимгидек, ҳаммадан ҳам кўп ютқизиб қўярдим.
Ўйин тугаб, шериклар ўзаро бир-бирлари билан ҳисоблашаётган пайтда уятдан бошимни кўтаролмай, ўлгудай яноқларим ловуллаб, бармоқларимни қайириб ўтирардим. Бу ҳолат узоқ давом этаверса, чидолмай, ўзимнинг ҳижолатимни билдириш учун ғулдираб:
– Илтимос... Граф... Менинг ҳозирча пул масаласида қийналиб турганимдан хабарингиз бор. Менинг ютқазганимни сиз тўлаб туринг... Мен сизга эртага қайтараман, – дердим.
Албатта бу ваъдани ёлғондакасимас, чиндан берардим. Аммо, бу
қарзимни эртага ҳам индинга ҳам қайтаролмаслигим ҳаммага аён эди.
Рус тилидан Дилором АБДУРАҲМОН таржимасиҲикоянинг довоми кейинги саҳифада