View in Telegram
Александр КУПРИН Миннатли нон Ҳикоя (Давоми, боши аввалги саҳифада) Ўша пайтдаги азобли кечмишимни ўз танидан ўтказмаган инсон тушуна олмайди. Ўзига тўқ, мағрур инсонлар фақир камбағал инсонларнинг, улар тилида “текинхўр, сиғиндилар”нинг турли ҳақоратлардан ожизона эзилиб йиғлаши, таҳқирликлардан ночор титраши каби заиф жиҳатларини кўриб, буларни истаганча хўрлаш, топташ мумкин, улар кўникиб кетаверишади, деб ўйлайдилар. Аммо, ишонинг мен ҳеч қачон, ҳа, ҳеч қачон текинхўр, сиғинди эканлигимга ишора қилиб айтилган бирор сўзга кўниколмадим, аксинча, у сўзлардан жуда ёмон таъсирланганман, юрагимга ўта оғир олганман. Эҳ, ўша кезлар бундай муносабатлардан менинг қалбим қанчалар топталганини билсангиз эди! Ҳар бир айтилаётган сўз, муомала қалбимни шу қадар эзар, яралар, гўё қиздирилган темир каби жизиллатиб куйдирарди. Ўша ҳолатимни таърифлашга бундан ортиқ сўз тополмайман. Аммо, вақт ўтган сайин ҳам бундай хўрликлардан қутилишимга кўзим етмасди, чунки ожиз, нотавон, қўрқоқлигимни сезиб турардим. Графнинг уйидаги тўқчил ҳаёт ва ундаги мен тушиб қолган ночор муҳит эса мени буткул бўшанг, беҳол қилиб қўйди, иродамнинг қолганини ҳам худди занг каби кемириб, еб битирди. Баъзи пайтлар уйқуга кетишдан олдин, кундузги хўрланганлигим алам қилиб, ғазабим қайнар, шундан сўнг ўз-ўзимга: “Йўқ, бўлди етар, эртага буларнинг барчасига чек қўяман! Кетаман! Графнинг сурбет, қўполликларини унинг юзига айтиб-айтиб, кетаман. Бу қадар хўрликда яшагандан кўра юпун бўлса ҳам, совуқда, очликда кун кечирган афзал”, дея такрорлар эдим. Аммо, мен айтган ўша “эртага” ҳам етиб келарди, менинг қарорим эса ўз-ўзидан сўнарди. Уларнинг қаршисида иложсизликдан лабимни мажбуран қийшайтириб, илжайиб кўринишга ҳаракат қилардим. Яна ҳар кунгидек ҳижолатдан ўзимни ўнглаёлмай, ўйлаб қўйганимдек тушлик пайтида қўлимни стол устига шарт қўйиб, лом-лим деёлмасдим. Такрор аҳволимнинг шунчалар ночор, шунчалар аянчли эканлигидан озор чекардим. Бир куни Гарфга, унинг мени қаергадир жойлаштириб қўйишни ваъда қилганини эслатмоқчи бўлганимда, у ўзининг қоплон қараши билан қуйидаги сўзларни айтиб, қаршилик билдирди: – Қаерга шошилаяпсиз азизим?.. Нима, менинг уйимда ёмон кун кечираяпсизми?.. Ҳозирча тура-туринг, кейинроқ бир ўйлаб кўрармиз... Унинг бу жавобидан кейин яна жимиб қолдим. Мен уникида иродамни букиб, шунчалар итоаткорлик қилишга мажбур эдим-ки, ҳатто Граф менга бирор бир ўзининг эски кийимини “совға” қилганида, унинг кийимлари менга беўхшов катта ва кенг бўлса-да, ҳеч қандай эътироз билдира олмасдан кияр эдим. Рус тилидан Дилором АБДУРАҲМОН таржимаси Ҳикоянинг давоми кейинги саҳифада
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily